Фаннинг мақсад ва вазифалари:

Фаннинг мақсади - ушбу фаннинг мақсади талабаларга кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни ташкил этишнинг назарий ва амалий асосларини ўргатиш ва ушбу соҳада замонавий билимларни шакллантириш.

Фаннинг вазифалари - банкларни тартибга солиш ва назорат қилиш органи сифатида марказий банкнинг иқтисодий-ҳуқуқий фаолияти моҳияти, тижорат банклари даражасида макропруденциал назоратни амалга ошириш тартиби, мақсадли захираларни шакллантириш ҳамда регулятор томонидан ўрнатилган захираларни тўғри шакллантириш борасидаги назарий ва амалий билимларни ўргатишдан иборат.